МЮ Сульшер қўл остида “Ньюкасл” (2:0), “Борнмут”, “Кардифф” (5:1), “Хаддерсфилд”ни (3:1) мағлуб этди. Натижада Сулшер клуб тарихида Мэтт Басбидан кейинги ўринга жойлашди. Басби МЮдаги фаолиятини кетма-кет 5 та ғалаба билан бошлаганди.
Норвегиялик мутахассис 2018 йил декабрида Жозе Моуриньо ўрнига бош мураббий этиб тайинланганди.