RU

Последние новости

21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  6 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  18 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3

Стефан Дальманинг аянчли тақдири Новости

Стефан Дальманинг аянчли тақдири

"Мен 6 кун жонлантириш бўлимида ёттим, 6 ой эса ногиронлар аравачасига михланиб қолдим"

Афсуски, Стефан Дальма "Интер"нинг муҳим ўйинчилари қаторида бўлолмади. 22 ёшли ярим ҳимоячи 2001 йил қишда "нерадзуррилар" таркибига ПСЖдан ўтган эди. Франциялик Марко Тарделли (2000-2001) раҳбарлиги вақтида асосий таркибда ўйнаган бўлса, Эктор Купер (2011-2003) бош мураббий бўлган кезларда захирада ўтирган.

Футболчи икки ярим мавсум ичида 72та ўйинда иштирок этиб, 4та гол уришга муваффақ бўлган. У "Тоттенхэм" ва "Тулуза"га ижарага борган. 2005 йил эса уни "Расинг"га сотиб юборишган. Шундан сўнг, Дальма Францияга қайтади ва "Бордо", "Сошо" ва "Ренн"да тўп тепади. Кейинчалик "Ним" жамоаси таркибида эса фаолиятини якунлайди.

Дальма фаолиятига нуқта қўйганидан сўнг, у ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмади. Шу кунларда у интервью бериб, йўқ бўлиб кетганига сабаб анча муаммоларга дуч келгани эканлигини таъкидлади.

"Мен тушкунликка тушиб қолгандим. 6 йил давомида ҳеч нарса қилолмадим. Бир ярим йил аввал эса скутерда аварияга учрадим. 6 кун жонлантириш бўлимида, ярим йил ногиронлар аравачасида ўтирдим. 30дан ортиқ операцияни бошдан ўтказдим. Бу ҳақида яқинларимдан бошқа ҳеч ким билмади", — дея сўзларига якун ясади собиқ футболчи.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика