RU

Последние новости

16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  0 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  5 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  3 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  1 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  7 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  12 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  32

Сергей Лушан: “Насаф”дек клубга эътиборни кучайтириш керак!” Новости

Сергей Лушан: “Насаф”дек клубга эътиборни кучайтириш керак!”

“Насаф” – “Сўғдиёна” (3:0) учрашуви якунлангач, жамоалар мураббийлари ўйин ҳақидаги фиклари билан ўртоқлашишди.

Дастлаб бу вазифани “Сўғдиёна” жамоаси устози Сергей Иванович Лушан бажарди. 

Сергей Лушан: Авваламбор, “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун рақибимиз жуда мазмунли ва сифатли ўйин намойиш этди. Шахсан мен мамлакатимизда шундай жамоа борлигидан мамнунман. Бугун “Насаф” биздан ҳар томонлама устун бўлди. Жамоамизга тўхталадиган бўлсам, ўйинимиз бугун кўнгилдагидек чиқмади. Албатта, бундай жамоага қарши ўйнаш қийин. Бу йил биз учинчи марта “Насаф” билан баҳс юритдик. Менга қолса, бундай жамоа билан кўпроқ баҳслашган бўлардик. Чунки, бундай рақибга қарши тўп суриш, кўп нарсани беради.

“Насаф” клубининг ажойиб футбол мактаби бор ва бу ерда узлуксиз истеъдодлар етишиб чиқаяпти. Тўғри, жамоа баъзан муваффақиятсизликка учрайди. Менимча, бу вақтинчалик ҳолат. “Насаф”нинг пойдевори жуда кучли, улғаётган ёшлар бари-бир келажакда ўзларини кўрсатишади. Бу футболчилар узоққа боришлари мумкин.

Умуман олганда, мамлакатимиздаги “Насаф”дек клубга эътиборни кучайтириш керак. Чунки бу клубда футбол учун ҳаммаси бор.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика