"Бугунги ўйинда шогирдларим мен кутгандек ўйнашди. Улар билан фахрланаман. Охирги 3 учрашувда биз ўйинимизни яхшиладик ва сезиларли ўсишга эришдик. Бугун, биз ишончли ўйнай олишимизни кўрсатиб бердик. Бундай рақиблар билан буни амалга ошириш қийин. Ўйинчилардан қониқдим. Клуб раҳбарияти бу ўйинимиздан кейин биз билан фахрланади деб ўйлайман. Чунки, Европанинг энг кучли клубларидан бирига қарши жуда яхши ҳаракат қилдик", – деди италиялик.