RU

Последние новости

11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  0 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  1 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  0 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  1 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0

Сардор Тельяков: "Ҳар бир учрашувга ғалаба учун чиқишимиз зарур" Новости

Сардор Тельяков: "Ҳар бир учрашувга ғалаба учун чиқишимиз зарур"

ПРО-лига 29-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Сурхон” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Сардор Тельяков championat.asia сайтига интервью берди.

Бугун яхши учрашув ўтказдик. Рақибларимиз “Сурхон” жамоаси билан сафардаги учрашувда ҳам қийналгандик. Бу жамоа билан сафардаги учрашувда дуранг, уйда эса мана кўриб турганинглардек, ғалаба қозондик. Бизнинг жамоа жуда аҳил, ўтказилаётган учрашувларда ҳам бир жамоа бўлиб ҳаракат қилаяпмиз. Жамоамизга қўйилган вазифа – фақат олдинга интилиш ва Суперлигага чиқиш.

Менинг мақсадим Ўзбекистон терма жамоаси сафида майдонга тушиш, насиб этса жаҳон чемпионатига чиқиб, она Ватанимиз байроғини янада юксакларга кўтариш.

“Истиқлол” клуби ҳомийлари томонидан биз футболчиларга яратиб берилаётган шароит аъло даражада. Футбол ўйнаш учун барча имкониятлар мавжуд. Биз ҳам шунга мос равишда ҳар бир учрашувга ғалаба учун майдонга тушишимиз зарур.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

“Истиқлол” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.

Сардор Тельяков 22-рақамда

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика