Ўйиннинг 10-дақиқасида ҳисоб Габриэл Жезус томонидан очилди. "Этихад" стадионидаги охирги 8та ўйинда бразилиялик футболчи 11 маротаба рақиб дарвозабонларини доғда қолдиришга эришди.
Дастлабки голга ҳаммуаллифлик қилган Лерой Сане АПЛнинг ўтган мавсум стартидан бери 23та голли узатмани амалга оширди. Энг яқин таъқибчисидан 5та кўп ассист эга бўлиб турибди.