Мисрлик футболчи шу орқали мавсумдаги голлари сонини 20тага етказиб олди. Ундан ташқари, Салоҳ кетма кет икки мавсумда 20тадан кам гол урмаган иккинчи футболчига айланди. Мисрлик ўтган мавсумда жамоаси таркибида 52 ўйинда 44 гол киритганди.
Салоҳ 2012/13 ва 2013/14 йилги мавсумларда 30 ва 31тадан гол киритган Луис Суареснинг натижасини такрорлади.