RU

Последние новости

09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  0 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3

Рустам Ашурматов: "Катанецнинг йўқлиги муаммо эмас. Биз у бўлмаса ҳам, нима исташини яхши биламиз" Новости

Рустам Ашурматов: "Катанецнинг йўқлиги муаммо эмас. Биз у бўлмаса ҳам, нима исташини яхши биламиз"

Қозоннинг "Рубин" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида интервью берди.

Рустам, ғалаба билан табриклаймиз. Гонконгдаги ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз
Табрик учун раҳмат. Ўйин яхши бўлди. Ҳар доимгидек яхши тайёргарлик кўргандик. Тўғри, биринчи бўлимда гол уришда озроқ муаммоларга дуч келдик, аммо имкониятларимиз етарли эди.

Шу сабабли, биринчи бўлимдан кейин ҳам ишонч бор эди. Якунда нафақат ўзимизнинг, балки мураббийлар ва мухлислар ишончини ҳам оқладик, деб ўйлайман. 

Миллий терма жамоа сафидаги дебют голингизни уришга муваффақ бўлдингиз. Ҳиссиётлар қандай бўлди?
Тўғрисини, айтсам терма жамоа сафидаги дебют голимлигини аниқ эслай олмасдим. Ўйиндан кейин билдим. Албатта, хурсанд бўламиз. Худо хоҳласа давомий бўлади, деб умид қиламан.

Гол ургандан кейин оқсоқланиб қолдингиз ва захирага олиндингиз. Ҳозир аҳволингиз қанақа?
Сакраб ерга ноқулай тушдим, шу сабабли оғриз ҳис қилиб, захирага олингандим. Ҳозир барчаси жойида, ташвишланишга ўрин йўқ.

Бош мураббий Словенияга учиб кетди. Бу жамоага салбий таъсир кўрсатмайдими?
Ҳозир кийиниш хонасида болалар билан бу ҳақида гаплашдик. Муаммо бўлади деб ўйламайман. Биз у нима хоҳлашини яхши биламиз ва иложи борича унинг кўрсатмаларидан чиқмасликка ҳаракат қиламиз.

"Бунёдкор" стадионида мухлислар далдаси қанчалик керак?
Бизга ҳар доим мухлислар далдаси доимо муҳим. Ўзбекистонда ўйнаган ўйинларимизда ғалаба қозонсак, бутун мамлакат хурсанд бўлади — биз учун энг муҳими шу.  

Гонконгдаги майдон ҳолати ҳақида
Тўғриси, майдон ҳолати ёмонроқлиги ҳақида билардик, лекин кичикроқлигини билмагандик. Борганда билиб олдик. Машғулотлар вақтида озроқ ноқулай бўлди, бироқ ўйин вақтида бунга эътибор бермасликка ҳаракат қилдик ҳамда ғалаба қозондик.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика