Бу ҳақда "Bernabeu Digital" хабар берди.
Манбага кўра, футболчи мутахассиснинг тез-тез тажриба ўтказаётганидан норози. Энг сўнгги мисоллардан бири Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ярим финалида ПСЖга қарши ўйинда бразилиялик ўзига бегона бўлган ўнг қанотда ўйнади.
Винисиус ноқулай позицияда ўйнашни истамаслигини айтди. Алонсо, ўз навбатида, футболчи ҳимояда ёрдам бермаётгани ва ҳар доим ҳам тактик кўрсатмаларга амал қилмаётганидан норозилигини билдирди.
Футболчининг нафақат мураббий, балки клуб раҳбарияти билан ҳам муносабатлари кескин. Бразилиялик футболчи маошини сезиларли даражада оширишни талаб қилиб, шартномани узайтиришга рози бўлмаяпти.