RU

Последние новости

21:25Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  2 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  0 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  8 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  1 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0

"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи Новости

"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи

Дани Себальос "Реал"ни тарк этиши мумкин.

Ярим ҳимоячи жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда, аммо қолишга ҳам қарши эмас.

28 ёшли футболчига "Бетис" қизиқиш билдирмоқда, аммо Севилья клубида Себальосни сотиб олишга ҳаракат қилиш кераклиги борасидаги фикрлар турлича, сабаби Дани 2023 йилда клубга ўтишдан бош тортган.

Бироқ, асосий муаммо молиявий тарафда. "Бетис"нинг фикрича, ярим ҳимоячи 5-10 млн евро туради, "Реал" эса 20 млн атрофида маблағ олмоқчи. Бундан ташқари, Себальоснинг маоши (йилига 4 миллион евродан ортиқ соф, солиқлардан ташқари тахминан 9 миллион евро) Ла Лиганинг аксарият клублари учун жуда юқори.

Ижара битими амалга ошиши мумкин, айниқса мадридликлар ўйинчига бўладиган тўловларнинг бир қисмини ўз бўйнига олса, аммо бундай сценарий иккала томон учун ҳам идеал эмас.

Айни пайтда Себальос бўйича расмий таклифлар йўқ, аммо "Бетис" ўйинчининг трансфери борасида шуғулланмоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
20 июл 06:19:16
Aliakbar RM
Qishda bir zo'r formaga kirgandi yaxshi holatida hechyoq zahiradan tushsa foydalik bu. Jarohatlar ko'pligi yomon
championat.asia
Яндекс.Метрика