"Реал" ўйинчиси Винисиус Жуниор 13-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади, икки дақиқада ўтиб эса меҳмонлар вакили Муктар Диакаби ҳисобни очди. Танаффусдан сўнг 50-дақиқада Винисиуснинг ўзи ҳисобни тенглаштирди. Аммо, "Реал" ғалабага интилаётган бир пайтда 90+5 дақиқада Уго Дуро "Валенсия"га сенсацион ғалаба келтирган голни урди.