"Қироллик клуби" ярим ҳимоячи билан хайрлашишга тайёр ва унга ўн миллион евро нарх белгилаган. Себальосга даъвогарлардан яна бир испан клуби - Севильянинг "Бетис" клуби.
Дани ўтган мавсумда Мадрид топ-клуби сафида 45 та ўйинда иштирок этган. Ярим ҳимоячи жамоадошларига иккита голли пас берди. Испаниялик футболчининг "қаймоқранглилар" билан амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.