"Telegraaf" хабарига кўра, "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси 15 январь кунида "Фулхэм"да тиббий кўрикдан ўтади. Шундан кейин голландиялик борасида қарор қабул қилинади. Натижалар яхши бўлса, у мавсум якунига қадар Лондон жамоасида ижарада ўйнайди.
Бу мавсумда 32 ёшли Бабель жамоаси таркибида 12 ўйинда қатнашиб, 4 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди. 2007-2011 йиллар давомида у "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилган.