Уткин Аргентина - Хорватия ўйини пайтида ўзбекистонлик ҳакамни ҳақорат қилганди. Кейинроқ журналист ўз сўзлари учун ўзбеклар ва реферининг ўзидан кечирим сўради.
Ушбу воқеалардан сўнг Равшан Эрматов Уткинга совға бериб юборди.
"Кечирим сўрадим. Айтганча, ўтган ҳафта Денис Казанский (шарҳловчи) билан ёзишдим. У Ўзбекистонда ярим финал ва финал баҳсларини шарҳлади. Айтишича, Равшан менга совға юборипти" - деб айтганди Уткин муҳбир билан суҳбатда.
Тахминларимизга кўра, Равшан Эрматов Василий Уткинга сополдан ясалган ўзбек отахони ҳайкалчасини совға қилган. Уткин ушбу буюмни "Инстаграм"да кўрсатди.
"Ўзбекистон, сен ҳақингда ўйлаяпман"