Марчелло Липпи бошчилигидаги Хитой терма жамоаси Осиё Кубогига тайёргарлик доирасида Ҳиндистон билан куч синашди. Мазкур ўйинда ҳисоб очилмади. Учрашувни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди.
Ўртоқлик учрашуви
Хитой - Ҳиндистон 0:0
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Санжар Шоюсупов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Ма Нинг (Хитой)