"А Серияда ўйнасанг мияни фақат гол уриш учун ишлатиш керак эмас. "Мен бешта гол урдим, демак энг зўриман" деб ўйлаш нотўғри. Кимдир бўлиш учун узоқ йўлни босиб ўтиш лозим.
Мақсадим - Чемпионлар лигасида ўйнаш. Агар юқори даражада ўйнашда давом этсам, йирикроқ клубга ўтиш имконияти пайдо бўлади. Ҳа, мен шунга интиляпман" - дейди Пёнтек.
Жорий мавсум ҳужумчи "Женоа" сафида А Сериянинг 12та ўйинида майдонга тушиб, 9та гол урди.