RU

Последние новости

08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  2 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  2 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  12 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. Тўпурарлар пойгасида нима гап? Новости

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. Тўпурарлар пойгасида нима гап?

ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида юзага келган тўпурарлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этгандик.

ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳига ҳам назар ташлайдиган бўлсак, бу ерда ҳам ўзига яраша жиддий кураш кечаётганини кўриш мумкин. Хусусан давралар оралиғида “Динамо”дан “Шердор”га кўчиб ўтган Марадона Сафаров 19та гол уриб, шахсий кўрсаткичлар бўйича пешқадамлардан бирига айланиб олди.

Шунингдек у билан бир хил натижа кўрсатиб келаётган Орипхўжа Абдухолиқов билан Шохжаҳон Аббосовнинг ҳам мавсум тўпурари бўлиш учун иштахаси ёмон эмас.
Жумладан, “Зомин” ҳужумчиси бўлган Аббосов ҳудди Марадона сингари деярли ҳар бир учрашувда майдонни голсиз тарк этаётгани йўқ.

Уларнинг энг яқин таъкибчиси шубҳасиз “Лабса” ҳужумчиси Баҳром Нарзуллаевдир. Бухоролик 25 ёшли футболчи ҳисобида ҳозирча 16та гол мавжуд. Мухлислар яхши билишса керак, Нарзуллаев мавсумни аввалига “Ғиждувон” таркибида бошлаганди ва у ерда ўз активига 6та тўп ёздириб қўйишга эришди. “Лабса” сафида эса Баҳром яна 10та гол уриб, тўпурарлар пойгасига қўшилди.

Кўрамиз, бу борада кимнинг кўпроқ омади чопар экан.

Булардан ташқари “Нурафшон”нинг яна бир тўпурар ҳужумчиси Фарруҳ Шотурсуновнинг ҳам мавсум тўпурари бўлишга имконияти мавжуд. Ўз вақтида Олий лиганинг бир нечта жамоаларида ўйнаб, маҳоратини оширган Шотурсунов бу йил мавсум тўпурари бўлиши учун астойдил харакат қилаётгани кўриниб турибди.

Кўриб турганингиздек, “Б” гуруҳида тўпурарлар пойгаси айни авжига чиқди.

Сизнингча бу борада ғолиблик қайси футболчига насиб этади?


Футболчи

Жамоаси

Голлар

Пен.

Марадона Сафаров

“Шердор”

19

(1)

Орифхўжа Абдухолиқов

“Нурафшон”

19

(2)

Шохжаҳон Аббосов

“Зомин”

19

(2)

Баҳром Нарзуллаев

“Лабса”

16


Фарруҳ Шотурсунов

“Нурафшон”

15

(2)

Абдулла Набиев

“Шердор”

12


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика