RU

Последние новости

18:33Машарипов кичик жароҳат олди  0 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  2 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  5 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  10 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   1 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  21 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0

ПФЛ Станислав Андреевни мавсум якунига қадар дисквалификация қилди Новости

ПФЛ Станислав Андреевни мавсум якунига қадар дисквалификация қилди

Суперлиганинг 29-туридан жой олган “Металлург” — “Навбаҳор” ўйини Тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилди.

Бунда комиссия аъзолари учрашувнинг 27-дақиқасида огоҳлантирилган Ислом Исоқжонов ҳамда 90+4-дақиқада огоҳлантирилган Станислав Андреевнинг ҳатти-ҳаракатларига жиддий эътибор қаратди.

Комиссия хулосасига кўра, Исоқжонов сариқ карточкани ўзи учун қасддан тилаб олмаган. Бироқ Андреевнинг ҳаракатларини бундай деб бўлмайди. У ўйин сўнгида вақтни атайин чўзган ва ҳакам томонидан сариқ карточка ишлаб олган. Комиссия хулосасига кўра, Андреев келаси турдаги “Пахтакор”га қарши учрашувни ўтказиб юбориш мақсадида бу ишга қўл урган. Чунки, эндиликда унинг огоҳлантиришлари сони 4 тага етди. Бу орқали Андреев мавсумнинг сўнги икки турида бемалол ҳаракат қила олиши мумкин эди.

Тартиб-интизом қўмитаси регламентининг “Интизомий ва жарималар кодекси” 5-бўлим 5.6 бандида кўрсатилган “аҳлоқий меъёрларга амал қилмаслик, муғомбирлик ишлатиш ҳамда спортчига хос бўлмаган хулқи учун” қисмига беписандлик билан муносабатда бўлган “Металлург” футболчиси Станислав Андреевни 5 миллион сўм жаримага тортди ва қўшимча тарзда 31-тур ўйинидан ҳам четлатди. Андреев бунгача “Навбаҳор”нинг икки футболчиси ҳам худди шундай банд билан жазога тортилганидан хулоса чиқармагани учун 32-турни ҳам ўтказиб юборади. Демак, унинг учун 2018 йилги мавсум ўз якунига етди.

Шу тариқа Станислав Андреев “Металлург”нинг нафақат “Пахтакор”, балки “Бунёдкор” ва “Бухоро” жамоаларига қарши учрашувларида ҳам иштирок эта олмайди. Келгусида ПФЛ бу каби ҳолатларни аниқлайдиган бўлса, футболчиларни жиддий жазо кутади. Шунингдек, футболчиларга сариқ карточка кўрсатаётган ҳакамлар масаласи ҳам ўрганиб чиқилади.

Маълумот учун, ПФЛ комиссияси 29-турдан жой олган “Бухоро” — “Пахтакор” ўйинидаги Марко Симичнинг ҳам сариқ карточкасини ўрганиб чиққан. Чунки унда ҳам сариқлар сони 4 тага етган. Хулосага кўра, Симич ва “Бухоро” вакили Шаҳбоз Эркинов ўйин бошидан буён ўзаро чиқиша олмаган ҳамда сариқ карточка келишмовчилик ортидан келиб чиққан. ПФЛ бу ҳолатни ортиқча жазоларсиз ёпишга қарор қилди. Агар Симичда ҳам Андреевдаги каби ҳолат бор деб хулоса берилганида, “Пахтакор” ҳимоячиси учун ҳам 2018 йилги мавсум “эшиклари” ёпиларди.

Рейтинг: -31   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика