RU

Последние новости

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  0 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  0 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  8 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  6 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  4 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

ПФЛ “Пахтакор”га 1 миллиард сўм берди Новости

ПФЛ “Пахтакор”га 1 миллиард сўм берди

Хабарингиз бор, 2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига маълум миқдорда мукофот пуллари ваъда қилган эди.

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби Ўзбекистон Суперлигаси 2018 йилги мавсуми якунларига кўра 2-ўринни эгаллади. Қолаверса, клубнинг футзал жамоаси мамлакат чемпионатида кумуш медалларга эга чиқди.

Бунгача Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришни режалаштирганди.

“Пахтакор” клуби мавжуд қарздорликларини тўлиқ бартараф этди. Қолаверса, академия ва майдон бўйича талаблар бажарилди. Натижада ушбу клубда қолиб келаётган ва ЎзПФЛга маълум бўлган қарздорлик масаласи йўқ.

Шу боисдан “Пахтакор” клуби биринчилардан бўлиб мукофот пулларини қабул қилиб олди. Клуб ҳисобига Суперлигада 2-ўринни эгаллагани учун 800 миллион сўм, шунингдек, футзал жамоаси мамлакат чемпионатида 2-ўринни қўлга киритгани учун 200 миллион сўм ўтказиб берилди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қолган барча клубларга ҳам ваъда қилинган мукофот пулларини босқичма-босқич ўтказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика