RU

Последние новости

00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  0 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  1 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  4 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  0 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  2 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  8 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  13 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  11 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2

"Пахтакор" 2,5 миллиардлик трансферга қўл урди Новости

"Пахтакор" 2,5 миллиардлик трансферга қўл урди

Янги мавсумга, хусусан ОЧЛга тараддуд кўраётган "Пахтакор" ўз таркибини кучайтирмоқда.

"Пахтакор" клуби "Насаф" ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробековнинг трансфер устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

"Пахтакор" Одилжон Ҳамробековнинг трансферини сотиб олиш бўйича "Насаф"га расман таклиф билан чиққан эди.

Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, анчадан буён давом этаётган музокаралар бугун муваффақиятли якунланган. Яъни томонлар ўзаро келишувга эришишган.

Расман тасдиқланмаган, аммо бизга етиб келган маълумотларга кўра, "Пахтакор" Одилжон Ҳамробековнинг трансферини 2,5 миллиард эвазига сотиб олмоқда.

Аслида "Насаф" 2019 йилнинг сўнггида шартномаси тугайдиган Ҳамробеков учун 4 миллиард сўраган, "Пахтакор" эса 2 миллиард таклиф этган. Шу боисдан музокаралар узоқ чўзилган. Якунда эса "Пахтакор" "Насаф"ни 2,5 миллиардга кўндиришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, катта эҳтимол билан "Пахтакор" 2,5 миллиард пулга қўшиб Дилшод Раҳматуллаевни ҳам "Насаф"га бериши мумкин. Қайд этиш керакки, Дилшод Раҳматуллаев аввал ҳам "Насаф" шарафини ҳимоя қилган ва қаршиликлар сафидан "Пахтакор"га ўтганди.

Маълумот ўрнида, Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ўйнайдиган "Пахтакор" учун бугун ОЧЛда футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун дедлайн, яъни охирги кун. Шу туфайли ҳам "шерлар" бугун Ҳамробеков масаласини тезроқ ҳал этишга киришишди ва якунда келишувга эришишди. Ҳамробековнинг трансфер ҳужжатлари бугун расман ҳал этилиши кутилмоқда.

Қўшимча сифатида шуни айтиш мумкинки, Ҳамробековнинг хизматларига "Пахтакор"дан ташқари "Навбаҳор" клуби ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ "Насаф"га кўпроқ "Пахтакор"нинг таклифи қизиқарлироқ бўлди.


Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда туғилган асли наманганлик бўлган "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одилжон Ҳамробеков 2018 йилда Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади. Футболчи Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинган.

Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Рейтинг: +83   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика