Олинган маълумотларга кўра, АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги ҳал қилувчи учрашувни андижонлик Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
Ушбу ҳакам бу мавсум "Пахтакор"нинг иккита ўйинида ишлаган. Тошкентда "Сўғдиёна" 2:0 ҳисобида мағлуб этилган, Бухорода 0:1 ҳисобида имконият бой берилган.
Тўхтасинов 2018 йил АГМКнинг учта учрашувида ҳакамлик қилди. "Насаф" (0:0) ва "Нефтчи" (2:2) билан баҳсларда дуранг қайд этилди, "Металлург"га имконият бой берилди.