ТТЙМИ стадионида ташкил этилган ўртоқлик ўйини ниҳоясига етди. Ўйин қизиқарли ҳамда муросасиз тарзда кечди. Азамат Абдураимов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси учрашувни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилди. Баҳсда 5-0 ҳисобида ўзбекистонлик футболчилар ғалаба қозонишди. Учрашувда Сардор Ҳожибоев 2 та гол киритиб дубль қайд этган бўлса, Нодир Абдураззоқов ҳамда Шахзод Акрамов, Жасур Аҳмедовлар 1 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ноябрь ойида яна бир бор йиғин ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон U-14 – Эйбар U-15 – 5:0
Голлар: Сардор Ҳожибоев (дубль), Нодир Абдураззоқов, Шахзод Акрамов, Жасур Аҳмедов