Терма жамоамизнинг дастлабки турдаги рақиби Уммон бўлади.
Бугун ана шу баҳс олдидан ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари ва бир нафардан ўйинчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда бош мураббийимиз Эктор Куперга терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ҳамроҳлик қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, бизнинг вакилларимиз иштирокидаги анжуман маҳаллий вақт билан соат 15:15 (Тошкент вақти билан 16:15)да бошланади.