RU

Последние новости

16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  0 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  0 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  6 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан шартномани узайтирди Новости

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан шартномани узайтирди

ЎФА бугун Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритаётган мутахассис Денис Иванков билан шартномани узайтирди.

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз штабида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаётган Денис Иванков бугун ЎФА билан янги шартнома имзолаган. Яқинда расман "Насаф"дан кетган мутахассис ЎФА билан 3 йиллик битимга имзо чекди.

Қайд этиш керакки, Иванков бундан буёғига нафақат миллий термада, балки Олимпия терма жамоаси мураббийлар штабида ҳам фаолият кўрсатади. Денис Иванков МТЖда Эктор Куперга, ОТЖда эса Любинко Друловичга ёрдам беради.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Денис Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ва Умиджон Эргашев каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Айни пайтда Иванковнинг барча шогирдлари терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Рейтинг: +78   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика