RU

Последние новости

17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  4 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  36

ОЧЛ. Қувайт, Мьянма ва Индонезия клублари кейинги босқичда Новости

ОЧЛ. Қувайт, Мьянма ва Индонезия клублари кейинги босқичда

Кеча Осиё чемпионлар лигасининг биринчи ўтиш босқичи учрашувлари бўлиб ўтди.

Кун тартибидан учта беллашув ўрин олганди. Иорданиянинг "Ал Виҳдат" клуби ўз майдонида Қувайтнинг "Қувайт СК" клубини қабул қилди. Майдон эгалари бунда 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, бироқ қувайтликлар "камбэк" амалга ошириб 3:2 ҳисобида зафар қучишди ва кейинги босқичга йўл олишди.

Кейинги иккита ўйинда Мьянманинг "Янгон Юнайтед" клуби Филиппин вакили "Серес Негрос"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Индонезиянинг "Персия Жакарта" клуби эса Сингапурнинг "Хом Юнайтед" жамоасидан 3:1 ҳисобида устун келиб кейинги босқичга йўл олди. Иккинчи ўтиш босқичи учрашувлари 12 февраль куни бўлиб ўтади.

ОЧЛ биринчи ўтиш босқичи. 5 февраль 

"Ал Виҳдат" (Иордания) - "Қувайт СК" (Қувайт) 2:3
"Серес Негрос" (Филиппин) - "Янгон Юнайтед" (Мьянма) 1:2
"Хоум Юнайтед" (Сингапур) - "Персия Жакарта" (Индонезия) 1:3 

ОЧЛ иккинчи ўтиш босқичи. 12 февраль 

Ғарб минтақаси
"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Эйр Форс" (Ироқ)
АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)
"Сайпа" (Эрон) - "Минерва Пунжаб" (Ҳиндистон)
"Зобаҳан" (Эрон) - "Қувайт СК" (Қувайт)

Шарқ минтақаси
"Ньюкасл Жетс" (Австралия) - "Персия Жакарта" (Индонезия)
"Бангкок Юнайтед" (Таиланд) - "Ханой ФК" (Вьетнам)
"Чианграй Юнайтед" (Таиланд) - "Янгон Юнайтед" (Мьянма)
"Перак" (Малайзия) - "Китчи" (Гонконг)

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика