28 окт 2018 12:17

"Нимага Ўзбекистон йўқ?" деган саволга жавоб

Получайте новости прямо в Telegram!
Хабарингиз бор, шу кунларда Индонезияда футбол бўйича U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада гуруҳ ўйинлари тугади ва бугундан чорак финалга старт берилади. Шу ўринда чорак финал жуфтликларини яна бир карра эслаб ўтсак.

28 октябрь
Қатар - Таиланд
Япония - Индонезия

29 октябрь
Жанубий Корея - Тожикистон
Саудия Арабистони - Австралия

Тур натижаларини бериб борганимиздан сўнг изоҳларда баъзи мухлислар "Нимага Ўзбекистон йўқ?" саволини бера бошлашди. Бу саволнинг жавоби оддий: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўтган йил саралашдан ўта олмаган.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралаш босқичининг "В" гуруҳидан жой олганди. Гуруҳдаги рақиблар: Шри Ланка, Мальдив, Бангладеш ва Тожикистон. Барча ўйинлар Тожикистонда ўтказилган. Саралаш босқичига Александр Мочинов терма жамоани олиб борган.

Ўзбекистон ёшлар термаси иштирокни жуда яхши бошлаган. Дастлаб Шри Ланка 10:0, ундан кейин Мальдив 6:0, сўнгра Бангладеш 1:0 ҳисобида мағлуб этилган. Демак, 3та ўйинда 9 очко. Мезбон жамоа Тожикистон эса саралашни Бангладешга қарши дуранг (0:0) билан бошлаган. Кейин улар Шри Ланкани 6:0 ва Мальдивни 5:0 ҳисобида мағлуб этилшган. Тожикистон учта учрашувда 7 очко тўплаган.

Ўтган йил 8 ноябрь куни "Ҳисор" марказий стадионида Ўзбекистон ва Тожикистон ёшлар терма жамоалари ўртасида ҳал қилувчи баҳс ўтказилган. Бизга дуранг ҳам кифоя қиларди, бироқ 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Натижада Тожикистон 10 очко билан Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритган, биз эса ортга қайтганмиз. Хуллас, мухлислар томонидан тушаётган саволнинг жавоби шу.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионатида кучли тўртликка кирган жамоалар келаси йил Польшада ўтказиладиган U-20 жаҳон чемпионатига йўл олишади.

Источник : championat.asia
Поделитесь данной новостью:
  -32 

Похожие новости

Комментарии

Написать комментарий


Турниры

Узбекистан Superliga Россия Международные Англия Германия Испания Италия Франция Другие →

Интервью

Яндекс.Метрика