"Буффон жамоамизга жуда ҳам керак. У ўз тажрибасини барча билан бўлишади. Унинг бой тажрибасидан "Лилль" ва "Наполи"га қарши ўйинларда фойдаланмиз", - деди Тухель.
Ўтган ёзда Буффон "Ювентус"дан ПСЖга ўтганди. 40 ёшли посбон Париж жамоаси таркибида 5 ўйинда қатнашди ва 3 гол ўтказиб юборди.