RU

Последние новости

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  0 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  2 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  14 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

“Нефтчи” қароргоҳидан дараклар... Новости

“Нефтчи” қароргоҳидан дараклар...

Теги :  Нефтчи
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси шу кунларда Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида қишки ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

МАШҒУЛОТЛАР

Қиргулидаги йиғинга бош мураббий Баҳром Ҳайдаров бошчилик қилмоқда. Унга катта мураббий Диёр Алижонов ҳамда ёшлар мураббийи Абдусамад Дўрмоновлар ёрдам беришмоқда. “Нефтчи” аъзоларини жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида Илхом Зайлобитдинов меҳнат қилмоқда. Хислат Чилматов эса доимгидек дарвозабонлар билан ишлаяпти. Мураббийлар штаби футболчиларга икки махалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Кеча оқшом бўлиб ўтган машғулот давомида жамоа икки гуруҳда бўлинган
ҳолда кичик беллашув ҳам ўтказди.

ТАРКИБДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Хабарингиз бор, жамоа билан шартномаси якунига етган бир қатор ўйинчилар “Нефтчи” билан хайрлашди. Ижара муддати тугаган футболчилар эса собиқ жамоалари сафига қайтиб кетишди. Айни пайтда “Нефтчи” жамоаси сафига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилишмоқда. Агарда ушбу ўйинчиларнинг хатти-ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса улар билан шартнома имзоланиб, клуб расмий сайти орқали эълон қилинади.  “Нефтчи” клуби раҳбарияти ўтган мавсум давомида жамоа шарафини ҳимоя қилган бир қатор ўйинчиларни ортда қайтариш ёки ижара асосида клубга чорлаш бўйича музокалар олиб бормоқда. Таъкидлаш ўринлики, янги футболчилар борасида келишувлар расман якунлангач уларнинг исми-шарифлари маълум қилинади.

НАВБАТДАГИ РЕЖАЛАР

Тез кунларда Фарғонада анъанавий “Ҳоким Кубоги” баҳслари бошланади. “Нефтчи” жамоаси ҳам ушбу турнирда иштирок этиши режа қилинган.  Фарғона футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган мусобақада Суперлига, Про-лига ҳамда қўшни Республикадан бир қатор жамоалар иштирок этишини кутилмоқда.




Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика