RU

Последние новости

22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  0 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  2 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  3 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  8 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  5 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  5 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  12 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  21 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  49 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0

Назорат учрашуви . “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:1 Новости

Назорат учрашуви . “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:1

Тошкентда ўқув машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари бугун йиғин доирасида иккинчи назорат учрашувини ўтказишди.

Аслида режа бўйича навоийликлар кеча АГМКга қарши майдонга чиқишлари лозим эди. Аммо маълум сабабларга кўра бу беллашув ўтказилмади. Шу боис бугун жамоамиз аъзолари Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор”га қарши саф тортишди.

“Чиғатой” спорт базаси сунъий қопламали майдонда кечган беллашувнинг биринчи бўлимида тошкентликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо иккинчи бўлимни катта устунлик билан бошлаган навоийлик футболчилари иккинчи қирқ беш дақиқаликда тезлик билан ҳисобни ўзларининг фойдаларига ўзгаритра олишди.

Дастлаб ўнг қанотдан Шерали Жўраевнинг узатиб берган тўпини Алишер Саноев чамаси 16 метрлар масофадан тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади-1:1. Орадан ҳеч қанча ўтмай яна ўша қанотдан бошланган ҳужумни Саноев муваффақиятли якунлади. Ўйин охирларида захирадан майдонга тушган Бекзод Ғанижонов “Бунёдкор” ҳимоячилари ва дарвозабонини усталик билан доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди-3:1.

“Қизилқум” йиғни доирасидаги учинчи назорат учрашувини 24 январь куни ЖАР стадионида “Пахтакор”га қарши ўтказади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика