Хоразмликлар "Навбаҳор" ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхоновга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.
Маълумот ўрнида, Холдорхонов жорий мавсум "лочинлар" таркибида 9 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди. Ҳужумчи "Навбаҳор"дан ташқари "Олимпик" ва "Пахтакор" сафида ҳам фаолият олиб борган.
Трансфермарт портали уни 200 минг еврога баҳолаган.