"Football Espana" хабарига кўра, манкунианликлар Каталония клубида кам ўйин амалиётига эга бўлаётган 31 ёшли чилиликка асосий таркибни кафолатламоқда. "Иблислар" ярим ҳимоячи билан қишдаёқ шартнома имзоламоқчи.
Бу мавсумда Видаль 1 мартагина "Барселона"нинг асосий таркибида ўйнади. Умумий ҳисоблаганда у 176 дақиқа давомида майдонда бўлди.