RU

Последние новости

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади Новости

"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади

6 сентябрь, шанба куни Самарқандда «Динамо» жамоаси фахрий ўйинчилари ва Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчилари иштирокида катта хайрия ўйини ўтказилади.

Хабарингиз бор, "Динамо" жамоасининг афсонавий ҳужумчиси тожикистонлик Муҳсин Муҳаммадиев йил бошида бир неча марта инсультни бошдан кечирди. Ўзбек футболида голеадор ҳужумчи ва мураббий сифатида ном қолдирган 58 ёшли мутахассис сўнгги бир неча ойдан буён Москвадаги шифохонада оғир хасталик билан курашмоқда ва унинг тузалиб, тикланиши учун мураккаб жарроҳлик амалиётлари зарур. 

Муҳсин Муслимовични руҳан ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзбек футболи юлдузларидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ўйинчилари ҳамда "Динамо"нинг фахрий ўйинчилари ўртасида "Муҳсин, биз сен билан"шиори остида Самарқандда хайрия ўйини ташкил этилмоқда. 6 сентябр, шанба куни соат 17:00да санъаткорлар иштирокида концерт дастури, соат 18:00да эса катта хайрия учрашуви бошланади! Стадионга кириш чиптаси нархи – 20 минг сўм! 

Ўйингоҳга келинг ва "Динамо" афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевни қўллаб-қувватлаб, хайрли ишга ҳиссангизни қўшинг! Чипталар сотувидан тушган маблағ тўлиқ Муҳсин Муҳаммадиевга етказилади.

Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси Мухсин Мухаммадиевга ёрдам бериш мақсадида хайрия маблағлари тўплаш бошланганини эълон қилади.



Хайрия учрашуви. 6 сентябрь (шанба)

"Динамо" фахрийлари –  Ўзбекистон МТЖ фахрийлари

Самарқанд, “Динамо” стадион.

Концерт бошланиши: 17:00

Ўйин бошланиш вақти: 18:00.


Ўзбекистонда маблағ ўтказиш учун ҳисоб рақами: Азамат Абдураимов номига — 6262730054723699

Россияда маблағ ўтказиш учун ҳисоб рақами: Мохира Мухаммадиева номига (Сбербанк) — 4006800022591845

Рейтинг: +4   

Комментарии

+2   
04 сен 10:41:47
Кодиржон
Ачинарли шундай инсон кийин ахволга тушиб колиши Аллох мушкуларини осон килсин шифо берсин самарканда булганимда албьатта борардим стадионга самарканлик ака укалардан Мухсин ака Мухамадиевди кулаб куватлашини сураб коламан хеч бир инсон мушкул ахволда колмасин
+1   
04 сен 11:49:08
Y@Go_6060
Динамо фахрийси Мухсин Мухаммадиевга Оллох шифо берсин
+1   
04 сен 11:26:03
{ CHELSEA }
Olloh shifo bersin...
+1   
04 сен 11:18:12
Бафо Нарзуллаев
Асли Тожикистонлик, Помирда уйнади, кейинрок Россия клубларида ..Пахтакорда хам уйнади, адашмасам..Бухорода бир неча пайт бош мураббий хам булди..Оллох шифо берсин..
+1   
04 сен 11:15:03
Александр Гейнрих
Оллох шифо берсин
+1   
04 сен 10:49:11
Абдурахмон Вахобов
АЛЛОХ ШИФО БЕРСИН ИЛОХИМ
   
05 сен 04:32:49
Bebeto 81
Ответ на комментарий пользователя Уктам
Қўрғонтепанинг "Пахтакор" командасида 80-йиллар ўртасида ўйнаган эди.
Бу гапизга кушиламан
   
04 сен 16:40:25
Кодиржон
Ответ на комментарий пользователя Лутфулла
Самарқандга бориш шарт эмас, курсатилган пластик карталардан бирига пул утказсангиз булади
Сиздан е бошкаданн сураб пул утказишди реклама кимиман исмкон кадар бошкаларданам айникса самаркандли ака укаоврдан Мухсин ака гаердам килишди сураб коламан
   
04 сен 15:00:51
Уктам
Ответ на комментарий пользователя Bebeto 81
Пахтакорда умуман уйнамагвн Узбекистонда Бухоро бн Самаркандда уйнаган
Қўрғонтепанинг "Пахтакор" командасида 80-йиллар ўртасида ўйнаган эди.
   
04 сен 14:59:11
Уктам
Тожикистоннинг Қўрғонтепа шаҳрида туғилиб, Қўрғонтепанинг “Пахтакор” командасида ўйнаб бошлаган. 80-йилларнинг охири, 90-йиллар бошида “Помир”да ўйнаб Иттифоқда танилди. Менимча оз муддат Россия термасида ҳам ўйнаган эди.

   
04 сен 14:46:12
Реал75
Ответ на комментарий пользователя Шахзод Хаитов
Канака дард билан курашаябти Мухсин ака Мухаммадиев?
инсульт
   
04 сен 14:16:39
Лутфулла
Ответ на комментарий пользователя Кодиржон
Ачинарли шундай инсон кийин ахволга тушиб колиши Аллох мушкуларини осон килсин шифо берсин самарканда булганимда албьатта борардим стадионга самарканлик ака укалардан Мухсин ака Мухамадиевди кулаб куватлашини сураб коламан хеч бир инсон мушкул ахволда колмасин
Самарқандга бориш шарт эмас, курсатилган пластик карталардан бирига пул утказсангиз булади
   
04 сен 12:36:13
Bebeto 81
Ответ на комментарий пользователя Бафо Нарзуллаев
Асли Тожикистонлик, Помирда уйнади, кейинрок Россия клубларида ..Пахтакорда хам уйнади, адашмасам..Бухорода бир неча пайт бош мураббий хам булди..Оллох шифо берсин..
Пахтакорда умуман уйнамагвн Узбекистонда Бухоро бн Самаркандда уйнаган
   
04 сен 12:21:09
Бахтиёр Ашуров
Ўзи шифосини берсин. Амийн!
   
04 сен 12:02:09
Шахзод Хаитов
Канака дард билан курашаябти Мухсин ака Мухаммадиев?
championat.asia
Яндекс.Метрика