“Шаҳарликлар” аллақачон франциялик ҳимоячи билан бу борада музокараларни бошлаб юборган. Лапортнинг ҳозирги шартномаси аслида 4 йил амалда бўлади. Бироқ “Сити” унинг яхши ўйинлари сабаб, шартномани қайтадан кўриб чиқмоқчи. Бунда Лапортнинг маоши ҳам сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.