"Барселона" эса майдонида "Севилья"ни мағлубиятга учратди. Ушбу учрашув тугаганидан кейин ғалабани нишонлаш чоғида "Барселона" мухлислари "Реал" бош мураббийи Хулен Лопетегининг устидан кулишди.
Улар: "Лопетеги қол, биз сени яхши кўрамиз", - деб қўшиқ куйлашган.
Лопетеги қўл остида "Реал" сўнгги 5 ўйинда ғалабага эриша олмади.