RU

Последние новости

15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  0 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  1 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  4 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  3 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  5 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  14 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  4 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  9 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  13 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  14

"Локомотив" Шоаҳмедовга омад тилади, Ўлмасалиевнинг трансферини эълон қилди ва ... Новости

"Локомотив" Шоаҳмедовга омад тилади, Ўлмасалиевнинг трансферини эълон қилди ва ...

Гарчи жамоанинг ташкил этилганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да, "Локомотив" сўнгги йиллар давомида 3 марта Ўзбекистон чемпионлиги, 3 марта Ўзбекистон кубоги ва 1 марта Ўзбекистон Суперкубоги совринларини қўлга киритди.

Бир неча мавсумлардан буён "Локо" шарафини кучли футболчилар ҳимоя қилиб келишмоқда. Жамоа 3 январдан янги 2019 йил учун тайёргарликни бошлайди ва унда ўтган мавсумда жамоани ташкил қилган йигитларнинг 90 фоизи иштирок этади. Футболчилар билан шартномалар узайтирилди ва улар 2019 йилги мавсумда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, "темирйўлчилар" қишда уч нафар янги футболчи билан таркибни кучайтириб олди. Йован Жокич, Филипп Райевац ва Азизбек Ҳайдаров кейинги мавсум Ўзбекистон чемпионати ва халқаро майдонда жамоамиз шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, "Нефтчи"нинг ёш ва иқтидорлик футболчиси Авазбек Ўлмасалиев жамоамиз билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.Кейинги мавсумда "Локо" янада кучлироқ бўлиб қайтади. Ҳаммамиз бир тан-у бир жон бўлиб, амалдаги чемпионликни ва халқаро майдондаги ўйинларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга интиламиз.

Икром Алибоевнинг Жанубий Корея ҳамда Санжар Шоаҳмедовнинг Малайзиядаги фаолиятига омад тилаймиз.

Ўтган йиллар давомида "Локомотив"нинг ҳомийлари футболчиларни нафақат моддий, балки барча томонлама ёрдам беришди ва бу узоқ йиллар давом этади. 2019 йилги мавсумда ҳам жамоанинг мақсадлари ўзгармайди. Мақсад - Ўзбекистон чемпионлиги, Ўзбекистони кубоги ва ОЧЛда муносиб иштирок!

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика