RU

Последние новости

10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  0 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  0 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  3 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  10 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  4 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  8 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  4 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3

"Локомотив" Қатар пойтахти Доҳада Новости

"Локомотив" Қатар пойтахти Доҳада

"Локомотив" футбол клуби Осиё чемпионлар лигаси 2-тур учрашувини ўтказиш учун Қатар пойтахти Доҳага етиб келди.

Бугун эрталаб соат 9:00да Тошкентдан чартер рейс билан парвоз қилган "темирйўлчилар" уч ярим соатлик парвоздан сўнг манзилга етиб келишди. 

Хабарингиз бор, эртага 11 март куни "Локомотив" Қатарнинг "Ал Райан" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур беллашув маҳаллий вақт билан 18:35 (Тошкент вақти билан 20:35)да старт олади. "Локомотив" 1-турни ўз майдонида БААнинг "Ал Ваҳда"га клубига қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Эртанги рақиб "Ал Райан" эса илк турда Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубига 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. 

"Локомотив" Доҳада "Wyndham Grand Regency" меҳмонхонасига жойлашди. Бугун кун тартибидан ўйинолди митинг, матбуот анжумани ҳамда расмий машғулот ўрин олган. Митинг 14:00да бошланади. "Локомотив" иштирокидаги матбуот анжумани 15:15га белгиланган. Расмий машғулот эса 18:30да старт олади. 

"Локомотив"нинг Доҳага келган таркиби 

Дарвозабонлар: 

Маъмур Икромов

Жавоҳир Илёсов 

Ҳимоячилар: 

Олег Зотеев

Шуҳрат Муҳаммадиев

Даврон Ҳошимов

Ислом Тўхтахўжаев

Анзур Исмоилов

Авазбек Ўлмасалиев 

Ярим ҳимоячилар: 

Сардор Мирзаев

Йован Жокич

Ҳусниддин Ғофуров 

Игорь Йелич

Жамшид Искандеров

Азиз Амонов

Диёр Туропов

Арслонмурот Аманов

Бобур Эргашев 

Ҳужумчилар: 

Темурхўжа Абдухолиқов

Филип Райевац

Алишер Шоғуломов 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика