"Пахтакор"да ўтган мавсум захира дарвозабонига айланган Александр Лобанов клубни ўзгартиришга яқин турибди. Унга бекободнинг "Металлург" жамоасидан чорлов мавжуд. "Пахтакор" ўз сафига Санжар Қувватовни қўшиб олаётганидан кейин жамоадан кетишга қарор қилган Лобановнинг янги жамоаси катта эҳтимол билан Бекобод клуби "Металлург" бўлиши кутилмоқда.