"The Telegraph" хабарига кўра, футболчи "ЛА Гэлакси" таклиф қилган 2 йиллик шартномага инкор жавобини берган. "Дерби" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўзининг собиқ жамоадошини қўл остида ўйнашига кўндирган.
Яқин 48 соат ичида Коул Чемпионшип жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди. Унинг ҳафталик маоши 15 минг фунтни ташкил қилади.