Паоло Сезар Малдини 1968 йил 26 июнда таваллуд топган италиялик собиқ профессионал футболчи ҳисобланади. У "Милан" клубида 25 мавсум тўп суриб, 2009 йили 41 ёшида фаолиятини айнан шу клубда тугатди. Малдини "россонерилар" билан 25та соврин ютган.
УЕФА Чемпионлар Лигаси -5
А Серия - 7
Италия кубоги - 1
Италия Суперкубоги - 5
Европа Суперкубоги - 4
Интерконтинентал кубоги - 2
Клублар ўртасидаги ЖЧ - 1
Паоло Малдини ҳозирда "Милан"нинг спортни ривожлантириш ва стратегияси раҳбари сифатида фаолият олиб бормоқда.