30 янв 2019 14:40

Кшиштоф Пентек: "Бу голлар шунчаки бошланиши"

Получайте новости прямо в Telegram!
"Милан"нинг янги ҳужумчиси Кшиштоф Пентек "Наполи"га қарши муваффақиятли учрашувни ўтказгач баъзи фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен айнан шундай учрашувни кутгандим. Бу ҳали энди бошланиши. Иккала гол ҳар хил, аммо ажойиб тарзда киритилди. Ўйиндан аввал мен Борини ва Лаксальт билан гаплашгандим. Ўшанда мен тўпни кўпроқ жарима майдони ичига оширишни сўрагандим. Чунки бундай услубда ўйнаш мен учун қулайроқ. Иккинчи голда Кулибали билан тўқнашувда бироз қийналдим, лекин якунда вазиятни ўзим томонга оғдиришга эришдим. Мен урган голларимни эмас, балки келгуси баҳс ҳақида бош қотиряпман. "Рома"га қарши ўйин жиддий бўлади. Умид қиламанки, бу галги беллашув бунданда яхшироқ натижа билан тугайди. Менга "Сан Сиро"да ўйнаш жуда ёқди. Бундай муҳитда ўзимни жуда эркин ҳис қилдим", - деди Кшиштоф Пентек.

Эслатиб ўтамиз, Пентек ёзда Польшадан Италия А Сериясига кўчиб ўтганди. "Женоа"даги ярим мавсумда кўрсатган ўйинлари ва самарадорлиги эвазига қишда "Милан" эътиборини тортди ва "россонерилар" аъзосига айланди.

Пентек кеча Италия Кубоги доирасидаги "Наполи"га қарши баҳсда польшалик ҳужумчи дубль қайд этди.

Кшиштоф Пентек ҳақида мақола

Источник : championat.asia
Поделитесь данной новостью:
  +23 

Похожие новости

Комментарии

Написать комментарий


Турниры

Узбекистан Superliga Россия Международные Англия Германия Испания Италия Франция Другие →

Интервью

Яндекс.Метрика