"Роналду ёки Месси? Бу Чемпионлар лигасими ёки АПЛ дегандек гап. Мен Лионелни танлайман. Лекин икки футболчининг ўйинидан роҳат оламан.
Хосеп Гвардиола ёки Жозе Моуринью? Гвардиола. У жаҳоннинг энг яхши мураббийи бўлса керак. Жозедан бошқа исмни айтганингизда ҳам Хосепни танлардим.
АПЛ ёки Чемпионлар лигаси? Премьер-лигани танлайман, чунки "Ливерпуль" ҳали унда ғолиб бўлмади. Аммо аслида мен учун катта фарқ йўқ. Иккала турнирда ҳам ғолиб бўлишни истайман. Мана бу энг яхши вариант" - дейди Клопп.