Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. "Қироллик клуби"нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема баҳсни асосий таркибда бошлади ва "қаймоқранглилар"нинг голларидан бирига муаллифлик қилди. Шундай қилиб, Бензема "Реал" сафида ўзининг 439-учрашувини ўтказди ва бу кўрсаткич бўйича Мадрид клуби форварди Криштиану Роналдудан (438та ўйин) ўзиб кетди. "Қироллик клуби"да энг кўп ўйин ўтказиш бўйича Марсело (469) ва Роберто Карлос (527) Каримдан олдинда.