RU

Последние новости

16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  0 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  12 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  0 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  6 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  5 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  5 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  6 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  15 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  5 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  9 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5

Жиззахда иккита мусобақа бўлиб ўтди Новости

Жиззахда иккита мусобақа бўлиб ўтди

Жиззах вилоятида иккита мусобақа ўтказилди.

Жиззах вилоятида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2018 йилги тақвим режасига асосан  U-16 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол (футзал) бўйича Ўзбекистон Кубоги  мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Қайд этилган натижалар:

Мусобақа якунларига кўра 3 - ўринларни Самарқанд ва Бухоро вилояти жамоалари, 2-ўринни Сирдарё вилояти ҳамда 1-ўринни Жиззах вилояти терма жамоалари эгаллашди.

Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Кубок, медаль, дипломлари ҳамда Жиззах вилоят футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ушбу мусобақани одилона бошқариб борган ҳакамлар бригадаси ҳам Жиззах вилоят футбол ассоциацияси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.



Жиззах вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Салиев Эргаш Алибекович томонидан илк марта вилоят 2-лига чемпионати ғолиби ҳамда "Вилоят ҳокими Кубоги" мусобақаси ғолиби жамоалари ўртасида "Вилоят Супер Кубок" баҳси ўтказилди. Зомин тумани марказий стадионида ўтказилган учрашувда Зарбдор туманининг "Бўстон" ҳамда Янгиобод туманининг "Янгиобод" жамоалари ўзаро беллашишди. Қизғин ва курашларга бой ўтган учрашувда Янгиобод туманининг "Янгиобод" жамоаси якунда 3-2 ҳисобида ғалаба қозониб "Вилоят Супер Кубоги" нинг илк соҳибига айланишди. Ўйин якунлангач ёпилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Салиев Эргаш Алибекович ҳаммани кириб келаётган янги йил билан табриклади. Шундан сўнг учрашувнинг биринчи голи муаллифи "Янгиобод" жамоаси футболчиси Қодиров Жахонгир, учрашувнинг энги яхши ўйинчиси "Бўстон" жамоаси футболчиси Элдорбек Эркиновлар вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти томонидан телевизор билан тақдирландилар. Зарбдор туманининг "Бўстон" жамоаси диплом, Янгиобод туманининг "Янгиобод" жамоаси "Вилоят Супер Кубоги" ҳамда диплом билан тақдирланишди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика