RU

Последние новости

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  0 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Иван Нагаев ва Саламат Қутибоев бу йилги мавсумни “Бухоро”да ўтказади Новости

Иван Нагаев ва Саламат Қутибоев бу йилги мавсумни “Бухоро”да ўтказади

Янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган “Бухоро” жамоаси имкон қадар ўз таркибини пухта шакллантириб боришга харакат қилмоқда.

Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов маҳаллий ёшлар билан бир қаторда айрим чизиқларга тажрибали футболчиларни ҳам жалб этмоқда.

Хусусан ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Саламат Қутибоев жорий йил ҳам жамоадаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди. У жамо сафида тўп суриб меҳнаткаш ва плеймейкер вазифасини муносиб тарзда бажариб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячига Суперлиганинг бир нечта клубларидан чақирув бўлишига қарамай, Қуттибоев “Бухоро”да қолишга қарор қилди ва шу тариқа клуб билан тузган шартномасини яна бир йилга узайтирди.

Шунингдек мураббийлар штаби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Иван Нагаевни жамоага қайтаришга қарор қилди. Ушбу тезкор ҳужумчи  2017 йилги мавсумида жамоа сафида 29та учрашувда майдонга тушиб,10та гол уришга муваффак бўлган ва маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурганди. Шу боис Нагаев яна собиқ жамоасига қайтарилди.

Яқинда жарохатидан тўлиқ фориғ бўлган футболчи “Бухоро”нинг умумий гуруҳи билан машғулотларга киришди. Айтиш керакки, Иван Нагаев ҳам “Бухоро” жамоаси билан расман шартнома имзолади.

Бу билан бухороликлар селекция ишларини ҳозирча якунлангани йўқ. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ҳозирда яна айрим футболчилар билан музокара олиб бормоқда. Яқинда орада улар билан ҳам расман келишувга эришилса, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.  

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика