Шу тариқа Антуан Гризманнинг терма жамоа сафида урган голлари сони 26 тага етди. Бу орқали Антуан Сильвен Вильтор билан тенглашиб олди ва Франция тарихидаги энг яхши 10 ҳужумчи қаторидан жой олди.
9-ўринни 27 та гол билан Карим Бензема банд этиб турган бўлса, терма тарихидаги энг кўп гол урган футболчи Тьерри Анри ҳисобланади. Унинг ҳисобида 51 та гол бор.