ОФК расмий сайти аллақачон мукофот пулларини маълум қилган. Шунга қарамай, бугунги баҳс олдидан яна бир карра эслаб ўтишни лозим топдик.
Демак, чемпионликни қўлга киритган жамоа 5 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофотга эга чиқади. Финалчи эса 3 миллион долларни қўлга киритади. Ярим финалда ютқазиб мусобақани тарк этган Эрон ва БАА терма жамоаларига 1 миллиондан доллардан пул берилади.
Шунингдек, мусобақада иштирок этган барча 24 жамоага бир хил 200 минг доллардан мукофот ажратилган. Умумий ҳисобда Осиё Кубогининг мукофот жамғармаси 14,8 миллион долларни ташкил этади.