21 дек 2018 18:31

Филиппин термаси дарвозабони АПЛ туфайли Осиё Кубогида жамоасига ёрдам бера олмайди

Получайте новости прямо в Telegram!
Филиппин термаси ва "Кардифф" жамоаси асосий посбони Нил Этериж Осиё Кубогининг фақат битта учрашувида иштирок этади.

Бу ҳақида Филиппин футбол Федерацияси президенти Мариано Аранета Football Connection на Radyo Pilipinas 2 дастурида айтиб ўтди.

"Биз Нилнинг "Кардифф"даги ўрнини жуда яхши биламиз. Шу сабабли у фақатгина биринчи учрашувда майдонга тушади ва ортга қайтади", - деди Мариано Аранета.

Осиё Кубоги-2019 дастлабки ўйинида 7 январь куни филиппинликлар КХДР термасига қарши майдонга тушишади. 

Этериж мамлакат терма жамоаси сафида 62 учрашувда майдонга тушган. Унинг ўринбосарлари Майкл Фалкесгаард ва Патрик Дэжйто мос равишда 5 ва 16 тадан ўйин ўтказишган. 

Нил Этериж ҳозирда АПЛ вакили "Кардифф" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Таъкидлаб ўтамиз, дарвозабон АПЛ 2-тури рамзий термасидан ўрин олганди. 

"Кардифф" 2019 йилнинг 1 январь куни "Тоттенхэм", 5 январь — Кубок баҳсида "Гиллингем", 12 январь — "Хаддерсфилд" ва 19 январь куни "Ньюкасль"га қарши ўйин ўтказади.

Источник : sport.akipress.org
Поделитесь данной новостью:
  +10 

Похожие новости

Комментарии

Написать комментарий


Турниры

Узбекистан Superliga Россия Международные Англия Германия Испания Италия Франция Другие →

Интервью

Яндекс.Метрика