Янги битимда мутахассиснинг маоши ошади. Ҳозирги келишув бўйича Саутгейт йилига 2 млн. фунт ишлаб топади.
Саутгейтнинг FA билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача белгиланган. Ассоциация мутахассис билан битимни ЖЧ-2022гача узайтирмоқчи.
Томонлар ўртасидаги музокаралар келаси ҳафта, Саутгейт таътилдан қайтганида бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ЖЧ-2018да 4-ўринни эгаллаган эди.