Лондондаги стадион чими жуда ҳароб ҳолатда. Майдон марказида американча футбол логотипи Миллий футбол лигаси (NFL) сурати кўриниб туради. 28 октябрь куни бу аренада "Филадельфия Иглз" ва "Жексонвилл Ягуарс" ўйини бўлиб ўтган.
"Бу стандартларга тўғри келмайди. Келинг адолатли бўлайлик. Ҳамма майдонни кўрди. Бизнинг базадаги чим "Уэмбли"дагидан яхшироқ. Бу қачон якунланишини билмайман" - дейди Эриксен.