RU

Последние новости

18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  0 17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  14 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  7 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19

Эктор Купер: "Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён" Новости

Эктор Купер: "Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён"

Ўзбекитон - Уругвай учрашувдин кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида дастлаб Эктор Купер қатнашиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз дунёнинг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин ўтказдик. Афсуски, ютқаздик. Уругвай терма жамоаси ўтган йили Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида қатнашиб, жуда ёрқин таассурот қолдирганди. Оскар Табарес шогирдлари ФИФА рейтингида ҳам юқори ўринларда боришмоқда. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида гол ўтказиб юбордик. Кейин ўйинни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Рақиб биринчи бўлимда тўп билан кўпроқ муомалада бўлди. Иккинчи бўлимда биринчи таймга қараганда яхшироқ ҳаракат қилдик. Тўпни кўпроқ ўзимизда ушлаб туришга интилдик. Аммо рақибнинг тажрибаси барибир ўз сўзини айтди. Уругвай каби кучли терма жамоаларга қарши ўйин биз учун Жаҳон чемпионати саралаши олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Кеча Хитой - Тайланд учрашувини кўрдим. Хитой мағлубиятга учради. Фабио Каннаваро Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлганига кўп бўлмади. Шу сабабли ҳозирча унинг ишига баҳо бериш қийин.

Футболда турли натижа рўй беради. Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён. Барча натижани қабул қилишга тайёр бўлиш зарур. Биз Уругвайга қарши учрашувни таҳлил қилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида иш олиб борамиз. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Мусобақа ташкилотчиларига алоҳида ташаккур билдирмоқчиман. Шарт-шароитлар барчаси юқори савияда ташкил қилинган. Бизни жуда илиқ кутиб олишди. Ташкилий қўмита аъзолари ҳар бир талабимизни бажаришга ҳаракат қилишмоқда. Барчаси учун уларга раҳмат айтаман.

Энди Хитойга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бу ўйинда энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Хитой мусобақа мезбони. Ўйин қийин бўлиши аниқ. Шунга қарамай ғалаба учун астойидил ҳаракат қиламиз. Чунки бу ўйинлар ФИФА рейтингидаги ўрнимизга таъсир қилади. ЖЧ саралашидан олдин рейтингда юқорироқ ўринларни эгаллаш муҳим".

Рейтинг: -72   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика